Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида 15–22 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабаб сел хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 15–22 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабаб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айниқса тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эҳтиёт чораларини кучайтириш тавсия қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, ёмғир сувлари айрим жойларда тўпланиб, пастқам ҳудудларни сув босиш хавфини ошириши мумкин. Шу сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларида огоҳликка чақирилди.
Хавф эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар қаторида Яккабоғ, Деҳқонобод, Сариосиё, Бойсун, Ургут, Нурота, Зомин, Бўстонлиқ, Паркент, Поп, Сўх, Андижон, Асака ва бошқа туманлар бор. Шунингдек, Ангрен, Олмалиқ ва Хонабод шаҳарларида ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади.
Мутахассислар тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғ йўлларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда. Зарурат бўлмаганда хавфли ҳудудларга бормаслик тавсия этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!