Тошкентда иссиқда автобус кутиш энди анча қулай бўлиши мумкин

Тошкентда ёзги жазирама кунларда йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида совутиш тизимига эга ақлли бекатлар ўрнатилмоқда.
Бундай бекатларда ҳароратни пасайтиришга ёрдам берувчи сунъий интеллект асосидаги вентиляция тизимлари ишга туширилади. Бу айниқса 40 даражали иссиқда автобус кутаётган йўловчилар учун муҳим қулайлик бўлиши кутилмоқда.
Пилот лойиҳа муваффақиятли натижа берса, келгусида бундай ақлли бекатлар Тошкентнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрнатилиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…