Ўзбекистон соғлиқни сақлаш сифати бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича эълон қилинган “Health Care Index 2026 Mid-Year” халқаро рейтингида 101 та давлат орасида 49-ўринни эгаллади. Мамлакат 64,4 балл тўплаб, дунёнинг энг яхши 50 талик давлатлари қаторидан жой олди.
Мазкур натижа билан Ўзбекистон Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткични қайд этди. Қўшни Қозоғистон 60,7 балл билан 61-ўринни эгаллаган бўлса, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон рейтингга киритилмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ҳам юқори натижа кўрсатиб, Россия (60-ўрин), Қозоғистон ва Арманистондан (62-ўрин) олдинда қайд этилди.
Рейтингнинг биринчи поғонасидан 87,1 балл билан Тайван жой олди. Ундан кейинги ўринларни Жанубий Корея, Япония, Эквадор ва Нидерландия эгаллаган. АҚШ 41-ўринда, Хитой 30-ўринда, Германия 25-ўринда, Буюк Британия эса 19-ўриндан жой олган.
“Health Care Index” рейтинги тиббий хизматлар сифати, шифокорлар малакаси, тиббиёт муассасаларининг жиҳозланганлиги, хизматлар нархи ҳамда аҳолига яратилган қулайликлар каби мезонлар асосида шакллантирилади.






























Изоҳлар 0
…