Ўзбекистонда автомобиллар сони рекорд даражага етгани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда аҳоли тасарруфидаги автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903 мингдан ошди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага кўпайган бўлиб, жами транспорт воситаларининг 92,8 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади. Аҳоли номида рўйхатдан ўтган енгил автомобиллар сони 4 миллион 552,3 минг донага тенг бўлди.
Ўзбекистонда аҳоли тасарруфидаги автотранспорт воситалари сони йил сайин ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қарийб 5 миллионга яқинлашган.
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, фуқаролар номида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903 мингдан ошган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 344,6 мингтага кўпайган.
Статистикага кўра, автотранспорт воситаларининг мутлақ кўпчилигини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг умумий улуши 92,8 фоизга тенг бўлиб, сони 4 миллион 552,3 минг донани ташкил қилган.
Шунингдек, аҳоли тасарруфидаги транспорт воситалари қуйидагича тақсимланган:
енгил автомобиллар — 4 млн 552,3 минг дона;
юк автомобиллари — 330,3 минг дона;
микроавтобуслар — 7,5 минг дона;
махсус транспорт воситалари — 7,2 минг дона;
автобуслар — 5,8 минг дона.






























Изоҳлар 0
…