Наманганда 108 ёшни қарши олган Иброҳим ҳожи ота вафот этди

Наманган тумани Муллакудунг қишлоғининг нуронийларидан бири, 108 ёшни қарши олган Иброҳим ҳожи ота вафот этди.
Марҳум умри давомида маҳалла аҳли орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Уни яқинлари ва қишлоқдошлари ҳаёт тажрибаси, дуолари ва одамларга бўлган самимий муносабати билан эслашмоқда.
Иброҳим ҳожи отанинг вафоти оиласи, фарзандлари, набиралари ва уни таниганлар учун оғир йўқотиш бўлди.
Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Аллоҳ таоло уни раҳматига олсин, жаннатини насиб этсин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…