Хоманаий АҚШ ва Исроилни янги баёнот билан огоҳлантирди

Хоманаий АҚШ ва Исроилни янги баёнот билан огоҳлантирди

Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилни Ислом Республикасига қилинган сўнгги ҳужумлар учун жавоб олиши ҳақида огоҳлантирди.

У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди. Хоманаий баёнотида ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганларни тилга олиб, улар учун қасос олинишини билдирди.

"Биз бу икки урушда ҳалок бўлган барча шаҳидлар учун қасос олишга қасам ичамиз", деб ёзган у.

Хоманаийнинг таъкидлашича, Эронни ким бошқаришидан қатъи назар, АҚШ ва Исроил ушбу ҳужумлар учун жавоб олади.

Ҳозирча баёнотдан кейин Эрон томони қандай чоралар кўриши ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар