Зaфар Ҳошимов Президент Администрациясидаги гуруҳни бошқаради

Президент Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Гуруҳга тадбиркор Зaфар Ҳошимов жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Янги ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси инсон капиталини ривожлантириш ҳамда узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқишдан иборат.
Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини ташкил этиш ва самарали тизимларни йўлга қўйиш тажрибасига эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.
Бу ташаббус таълим соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш, таълимни меҳнат бозори талабларига мослаштириш, рақобатни кучайтириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш вазифалари билан боғлиқ.
Зaфар Ҳошимов мазкур гуруҳга жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади. У тадбиркор ва «Корзинка» супермаркетлар тармоғи асосчиси ҳисобланади.
Шу билан бирга, гуруҳ иши доирасида таълим тизимининг турли босқичлари ва узлуксиз таълим бўйича ёндашувларни қамраб олган умуммиллий концепция ишлаб чиқилиши режалаштирилган.































Изоҳлар 0
…