Ўзбекистондаги 9 та ғор ва туз кони сайёҳлар учун очилади

Ўзбекистондаги тўққизта ғор ва битта туз конини сайёҳлар учун янги туристик масканларга айлантириш режалаштирилмоқда. Мазкур объектларга ташриф буюрувчилар учун махсус сайёҳлик йўналишлари ташкил этилиб, зарур инфратузилма яратилади.
Туристик объектлар рўйхатидан Пешоғор, Яхдон, Омонқўтон, Киев, Ҳазрати Довуд, Қоронғи Юлдуз, Бойбулоқ, Тешиктош ва Амир Темур ғорлари ўрин олган. Шунингдек, Хўжаикон туз кони ҳам сайёҳлик йўналишига киритилган.
Лойиҳага кўра, ушбу масканларда сайёҳлар учун махсус йўналиш кўрсаткичлари ва навигация тизимлари ўрнатилади. Бу ташриф буюрувчиларга объектлар бўйлаб қулай ҳаракатланиш имконини беради.
Бундан ташқари, ғорларнинг уч ўлчамли моделлари яратилади. Ҳар бир туристик объект учун ҚР-кодга эга рақамли паспорт ишлаб чиқилади. Сайёҳлар мазкур кодни телефон орқали сканерлаб, ғор ёки туз конининг тарихи, хусусиятлари ва бошқа маълумотлари билан электрон шаклда танишишлари мумкин бўлади.































Изоҳлар 0
…