Ҳар 8 дақиқада сигнал юбораётган сирли юлдуз олимларни ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш6
Ҳар 8 дақиқада сигнал юбораётган сирли юлдуз олимларни ҳайратга солди

Коинотдаги 5 минг ёруғлик йилидан ортиқ масофада жойлашган ғайриоддий юлдузлар тизими астрономлар эътиборини тортди. У ердаги оқ митти юлдуз ҳар саккиз дақиқада бир марта радио сигналлар чиқармоқда. Бу кашфиёт олимларга коинотдаги сирли ҳодисаларни яхшироқ тушуниш имконини бериши мумкин.

Тадқиқотчилар GPM J071507−114153 деб номланган ушбу тизим иккита юлдуздан ташкил топганини аниқлади. Уларнинг бири ўз ҳаёт циклини якунлаган оқ митти юлдуз бўлса, иккинчиси Қуёшга ўхшаш оддий юлдуздир.

Оқ митти юлдуз ўта зич бўлиб, илгари мавжуд бўлган юлдузнинг ҳаёти тугагач қоладиган ядроси ҳисобланади. Ушбу юлдуз ҳар саккиз дақиқада ўз ўқи атрофида бир марта айланиб, коинотга радио тўлқинлар импульсини тарқатади.

Мазкур кашфиётнинг энг қизиқ жиҳати шундаки, илгари бундай радио сигналлар асосан кичик ва нисбатан совуқ қизил митти юлдузлар иштирокидаги тизимларда кузатилган. Қуёшга ўхшаш юлдуз билан жуфтлик ҳосил қилган оқ миттидан бундай сигналлар аниқланиши эса биринчи марта қайд этилди.

Олимлар ушбу ҳодисани ўрганиш учун Австралиядаги MWA, Жанубий Африкадаги MeerKAT радио телескоплари ҳамда Гавайидаги W. M. Keck расадхонасидан фойдаланган. Тадқиқот давомида 100 соатдан ортиқ радио маълумотлар таҳлил қилинган.

Қизиғи шундаки, радио сигналлар ёрдамида мутахассислар иккинчи юлдуз юзасидаги кучли магнит майдони ва юлдуз чақнашларини ҳам кузатишга муваффақ бўлган. Бу ҳодисалар Ердаги қутб ёғдуларини юзага келтирувчи жараёнларга ўхшаш хусусиятларга эга.

Тадқиқот натижалари 12 ноябрь куни Nature Astronomy илмий журналида эълон қилинди. Олимларнинг фикрича, келажакда янада кучли телескоплар ишга туширилиши орқали коинотдаги бундай сирли юлдузлар тизимлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?