11:20 / 13.12.2018
3 273

Сенат раиси: "Келгуси икки йилда 1,5 млрд долларга тенг лойиҳалар амалга оширилади"

Сенат раиси: "Келгуси икки йилда 1,5 млрд долларга тенг лойиҳалар амалга оширилади"
2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистонда умумий қиймати 1,5 млрд. долларга тенг 800га яқин лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.

13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда кириш нутқи билан чиқиш қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев келгуси икки йилда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

«Президентимизнинг саъй-ҳаракати билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш мақсадида келгуси икки йилда 1,5 млрд. долларлик 800га яқин лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилгани инсонпарварлик сиёсатининг исботидир», - деди у.

Давлат раҳбари 2019 йил 1 январга қадар муддатда инвестиция киритиш учун энг қулай шароитлар яратишга қаратилган, инвестиция фаолияти соҳасидаги унификация қилинган қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш вазифасини топширганди.

Шунга монанд, Ўзбекистонда «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган, жамоатчилик муҳокамаси 21 декабргача давом этади.

Айни вақтда шу соҳага оид 8та Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, президент фармонлари мавжуд. Муҳокамага қўйилган янги қонунда юқоридаги ҳужжатларнинг энг муҳим қисмлари киритилиб, яхлит қилиб тўпланади ва ягона қонунчилик базаси шакллантирилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенат раиси: "Келгуси икки йилда 1,5 млрд долларга тенг лойиҳалар амалга оширилади"