11:31 / 19.09.2019
3 277

Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади

Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади
Фото: Марказий банк матбуот хизмати
25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот».

Мазкур низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек, 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:
- 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;
- 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.

Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:
- банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
- муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
- мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
- коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади