22:30 / 17.09.2020
3 982

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади
2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахборотида маълум қилинди.

Қарорда карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилган.

«Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди», дейилади тақдим этилган маълумотда.

Махсус комиссиянинг 2020 йил 31 августдаги қарори билан тасдиқланган Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома талаблари барча турдаги халқаро авиақатновларга ва халқаро темир йўл қатновларини амалга ошириш ҳолатларига ҳам тегишлилиги бўйича татбиқ этилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади