Янги Тошкентдаги фаввора "энг баланд мусиқали фаввора" сифатида Гиннес рекордини қайд этди

Янги Тошкентдаги фаввора "энг баланд мусиқали фаввора" сифатида Гиннес рекордини қайд этди

Янги Тошкент ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан очилаётган фаввора дунёдаги энг баланд мусиқали фаввора сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами тантаналаридаги нутқида маълум қилди.

Давлат раҳбари байрам тадбири иштирокчилари қаршисида фойдаланишга топширилаётган ушбу фавворанинг рекордлар китобига киритилгани тантанага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлашини таъкидлади.

“Бир неча юз йиллик орзулар рўёбга чиқаётган ушбу бетакрор маконда бутун халқимиз билан ҳали яна кўплаб қувончли ва тарихий воқеаларга гувоҳ бўламиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг қайд этишича, келгусида илм-фан, таълим ва маданият марказига айланиши кўзда тутилган Янги Тошкентда яқинда Янги Ўзбекистон университети, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

“Аминманки, Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг куч-қудратини намоён этадиган чинакам тараққиёт марказига айланади”, — деди Президент.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар