«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг бир қатор вилоятларида 13—16 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 ноябрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 15-16 ноябрда кечаси 2-7 даража совуққача, чўл ҳудудларда 8-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда 1-6 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 13 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда 1-6 даража илиққача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуққача пасаяди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди