Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида фуқароларнинг фаол дам олиши учун энг қўлай шароитларни яратиш мақсадида қўшимча дам олиш куни белгилаш таклиф қилиняпти.
Жумладан, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:
- 14 май—жума;
- 2 сентябрь — пайшанба;
- 3 сентябрь — жума;
- 31 декабрь —жума.
2021 йилда дам олиш кунлари:
- 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
- 17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
- 24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилади.
Бундан ташқари, фармоннинг 3-банди иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилади: 2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди