22:52 / 28.10.2017
5 805

Атамбаев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуришни дарҳол бошлашни буюрди

Атамбаев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуришни дарҳол бошлашни буюрди
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги воқеалар муносабати билан Туркманистон ва Эрон орқали Ҳинд океанига чиқиш имконини берувчи Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини дарҳол бошлаш керак. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида ана шундай баёнот берди.

"Ҳукумат зудлик билан темир йўл тадқиқотлари ва лойиҳалаштириш билан шуғулланувчи қирғиз-хитой қўшма корхонаси учун имтиёзли кредит масаласини кўриб чиқиши даркор. Ўз вақтида кредит олмаслик керак, бизга муқобил йўл қуришнинг кераги йўқ, деган айрим депутатларнинг чинқириқларидан кейин ҳукумат кредит олгани чўчиганди. Улар шунчаки ўзини кўрсатиш билан шуғулланишганини ҳаёт кўрсатмоқда. Иқтисодиётни ривожлантириш учун биринчи навбатда йўллар керак", — деди у.

Президент "Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги сўнгги воқеалар зудлик билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини лойиҳалаш ва қуриш зарурлигини яққол кўрсатганини" таъкидлади.

Атамбаев илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Хитой ва Қирғизистон ҳамда "қардош Ўзбекистон тавсия этаётган корхона ёки давлат органи" иштирокида қўшма корхона тузишга келишиб олганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар сентябрда Атамбаев Қозоғистонни мамлакатдаги президентлик сайлови жараёнларига аралашишда айблаганидан сўнг ёмонлашди. Қозоғистон 10 октябр куни Қирғизистон билан чегарада назоратни кучайтирганидан кейин чегарада юк машиналаридан иборат бир неча километрлик тирбандликлар юзага келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбаев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуришни дарҳол бошлашни буюрди