00:50 / 12.12.2017
4 985

Мисоли қадрдон ака-укалар. Путин ва Асад Сурияда учрашди (Видео)

Мисоли қадрдон ака-укалар. Путин ва Асад Сурияда учрашди (Видео)
Кеча, 11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин биринчи марта Сурияда жойлашган Хмаймим базасига келди.

Россия раҳбарини базада Сурия президенти Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россиянинг Суриядаги гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин кутиб олди.

Путин бу ерда Суриядан қўшинларни олиб чиқишни бошлашга топшириқ берди. Россияга контингентнинг катта қисми қайтади, лекин аниқ рақамлар айтилмади.

«Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғига Россия ҳарбий гуруҳини уларнинг доимий жойлашуви ерига олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ бераман.

Россиялик ҳарбийлар ўз яқинларининг олдига ғалаба билан қайтишмоқда. Ватан сизларни кутмоқда, дўстлар. Сизларга хизмат учун миннатдорлик билдираман.

Агар террорчилар яна боош кўтарса, биз уларга ҳали кўрмаган зарбаларни берамиз», — деди Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисоли қадрдон ака-укалар. Путин ва Асад Сурияда учрашди (Видео)