Сурияда охирги 3 кун ичида 3 бригада генерали ҳалок бўлди. Бу ҳақда қуролли ихтилофларни таҳлил қилувчи WarJournal маълум қилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Маълум қилинишича, 2 январда Суриянинг қуруқликдаги қўшинларининг бригада генерали Ҳабиб Маҳрез Юнус Харастдаги жанглар вақтида ҳалок бўлган.
Аввалроқ шу ҳудуддаги тўқнашувлар вақтида генерал Али Диопа ҳалок бўлган. У Сурия республика гвардиясининг 138-танк батальони қўмондони бўлган.
31 декабрда Харастдаги ҳарбий база учун жангда яна бир генерал Муҳаммад Жанод ҳалок бўлган.
2017 йил октябрда Сурия ҳукумат кучларининг энг таниқли генералларидан бири, Даур-аз-Зор мудофааси учун жавоб берган Исом Заҳриддин ҳалок бўлгани маълум қилинган. У Хувайжот-ас-Сакрда минада портлаб кетган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди