Хитойда 288 метрлик улкан лифт қурилди

1 дақиқа ўқиш430
Хитойда 288 метрлик улкан лифт қурилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойнинг Юннан провинсиясидаги Ничжуҳе қишлоғида 288 метрлик “Фуяо Ладдер” лифти ишга туширилиб, болаларнинг мактабга бориб-келишини анча енгиллаштирди.
  • Илгари ўқувчилар тик тоғ йўлларидан қарийб уч соат пиёда юришга мажбур бўлган бўлса, энди улар автобусда лифтгача бориб, бир неча дақиқада тоғ тепасидаги платформага чиқади ва мактабга беш дақиқалик ҳаво канат йўли орқали етиб олади.

Хитойнинг Юньнань провинциясидаги олис Ничжуҳэ қишлоғида 288 метрлик улкан лифт ишга туширилди. Мазкур иншоот нафақат сайёҳлар учун қулайлик яратди, балки тоғ этагида яшовчи болаларнинг мактабга бориб-келишини ҳам сезиларли даражада енгиллаштирди.

Янги “Fuyao Ladder” лифти 2022 йилда қурилган 268 метрлик “Qingyun Ladder” ёнида барпо этилган. Илгари қишлоқ болалари мактабга етиб бориш учун тик ва мураккаб тоғ йўлларидан пиёда кўтарилишга мажбур бўлган. Айрим ҳолларда бу сафар қарийб уч соат давом этган.

Қишлоқ дара тубида, Guanzhai Primary School эса тоғ тепасида, тахминан 1650 метр баландликда жойлашган. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ҳар 10 кунда бир марта тоғдан чиқиб-тушишига тўғри келган.

Энди эса болалар аввал қисқа масофани автобусда босиб ўтиб, лифтга етиб келишади. “Осмондаги мактаб автобуси” деб аталувчи лифт уларни бир неча дақиқада тоғ тепасидаги платформага олиб чиқади. Кейин улар мактабга тахминан беш дақиқалик ҳаво канат йўли орқали етиб боришади.

Янги лифтнинг баландлиги 288 метр бўлиб, у 360 даражали шаффоф шиша деворларга эга. Иншоот секундига 5 метр тезликда ҳаракатланади. Иккала лифтнинг умумий сиғими соатига 1200 кишини ташкил этади.

Лойиҳа ҳудудга келувчи сайёҳлар сонини ҳам ошириш имконини берди. Ҳудуднинг кунлик ташриф буюрувчилар сиғими 4000 кишидан 15 минг кишига етказилди.

Хитой дунёдаги энг баланд очиқ лифт — Bailong билан ҳам машҳур. У жарлик бўйлаб 326 метр баландликка кўтарилади ва бу масофани тахминан бир ярим дақиқада босиб ўтади.

Бироқ Ничжуҳэдаги янги иншоотнинг асосий аҳамияти унинг баландлигида эмас. Энг муҳими, у олис қишлоқдаги болаларга жарлик йўлларидан соатлаб юрмасдан, мактабга хавфсизроқ ва тезроқ етиб бориш имконини берди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?