Британияда 10 йил бедарак бўлган мушук уйига қайтди

Буюк Британияда 2016 йилда бедарак йўқолган Чарли лақабли мушук орадан қарийб 10 йил ўтиб ўз эгалари Люси ва Ханна Роберцонлар бағрига қайтди. Эгизаклар ва оила аъзолари уни узоқ вақт излаб, умидларини узмаган бўлсада, мушукдан дарак бўлмаганди. 2026 йил 29 июл куни Аберкарн шаҳридаги ветеринария клиникасидан қўнғироқ қилиниб, микрочип орқали унинг эгалари топилгани маълум қилинди. Ҳозирги кунда Чарли оиладаги бошқа уй ҳайвонларига қайта мослашмоқда.
Буюк Британияда 2016 йилда бедарак йўқолган Чарли лақабли мушук орадан қарийб 10 йил ўтиб, яна ўз эгалари бағрига қайтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Чарлининг эгалари Люси ва Ханна Робертсонлар уни узоқ вақт излашган, атрофдагилардан сўрашган ва Facebook’да ҳам хабар тарқатишган. Бироқ мушукдан ҳеч қандай дарак бўлмаган.
«Биз уни топишга ҳаракат қилдик, лекин топа олмадик. Биз ҳеч қачон умидимизни узмадик», — деди Ханна.
Оила Чарлини машина уриб кетган ёки бошқа бахтсиз ҳодиса оқибатида нобуд бўлган деб хавотирланган. Аммо 2026 йил 29 июль куни Ханнага Аберкарн шаҳридаги ветеринария клиникасидан қўнғироқ бўлди.

Маълум бўлишича, яқин атрофда яшовчи киши Чарлини буталар орасида кўриб қолган ва уни қаровсиз деб ўйлаб, бир неча ҳафта давомида овқатлантирган. Кейин мушук ветеринарга олиб борилган ва микрочип орқали унинг эгалари аниқланган.
«Унинг кўриниши унчалик ўзгармаган, худди эски суратлардагидек», — деди Люси.
Ҳозир Чарли оиладаги бошқа уй ҳайвонларига қайта мослашмоқда. Люси эса мушук ўзининг машҳур бўлиб қолганини ҳис қилаётган бўлиши мумкинлигини ҳазил билан таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…