9 миллион евролик яхта чўкиб кетди

1 дақиқа ўқиш200
9 миллион евролик яхта чўкиб кетди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сардиния қирғоқларида қиймати 9 миллион евродан ортиқ бўлган 30 метрли Ангиола ИИ супер яхтаси янги эгасига топширилганидан тўрт кун ўтиб ёнғин сабабли чўкиб кетди.
  • Ҳодиса Porto Черво яқинидаги Коста Смералда соҳилларида юз берган ва яхта бортидаги 14 кишининг барчаси хавфсиз қутқарилган.
  • Ёнғин сабаби ва кеманинг қисқа вақт ичида чўкиб кетгани юзасидан текширув олиб борилмоқда, денгизга ёнилғи сизиб чиқиши аниқланмаган.

Сардиния қирғоқларида қиймати 9 миллион евродан ортиқ деб баҳоланган супер яхта янги эгасига топширилганидан атиги тўрт кун ўтиб ёнғин туфайли чўкиб кетди. Бу ҳақда Италиянинг Il Messaggero нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 30 метр узунликдаги Angiola II яхтасида содир бўлган. Ҳодиса Порто Черво яқинидаги Коста Смералда соҳилларида рўй берган. Кема бортида кутилмаганда ёнғин чиққан ва қисқа вақт ичида яхта сувга ғарқ бўлган.

Энг муҳими, фожиа пайтида кема бортида бўлган 14 кишининг барчаси фавқулодда хизматлар томонидан хавфсиз тарзда қутқариб қолинган.

Яхта янги эгасига тўрт кун олдин берилган

Angiola II мазкур ҳодисадан бор-йўғи тўрт кун аввал янги эгасига топширилган эди. Ёнғиндан жиддий зарар кўрган кемани кейинчалик қирғоққа буксир ёрдамида олиб келиш режалаштирилган.

Фавқулодда хизматлар маълумотига кўра, ҳодисадан сўнг денгизга ёнилғи сизиб чиқиши ҳолати аниқланмаган.

Яхтани ишлаб чиқарган Amer Yachts компанияси маълум қилишича, Angiola II 2020 йилда сувга туширилган. Шундан буён у бир неча марта эгасини ўзгартирган.

Компания вакиллари яхта кафолат муддатида бўлган даврда унинг техник хизмат кўрсатиш ишлари назорат қилиб борилганини таъкидлади.

«Йўловчилар ва кема экипажининг хавфсиз қолганидан мамнунмиз. Бошқалар қатори биз ҳам расмий суриштирув натижаларини кутмоқдамиз», — дея маълум қилди компания.

Айни пайтда ёнғинга нима сабаб бўлгани ва яхтанинг нега шунчалик қисқа вақт ичида чўкиб кетгани юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Аввал ҳам яхта билан боғлиқ фожиа содир бўлган

Маълумот ўрнида, май ойида Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штати соҳилларида ҳам яхта чўкиб кетган эди. Ўша воқеада кучли тўлқинлар нафақат кемани, балки қутқарув қайиғини ҳам ағдариб юборган.

Фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг икки нафари эса кўнгилли қутқарувчилар бўлган.

Сардиниядаги Angiola II билан боғлиқ ҳодисада эса барча 14 киши омон қолган бўлса-да, миллионлаб евро қийматидаги яхтанинг янги эгасига топширилганидан тўрт кун ўтиб чўкиб кетиши катта эътибор уйғотди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?