Космосда Доом: афсонавий ўйин РУВДС сунъий йўлдошида ишга туширилди

РУВДС компаниясининг махсус сунъий йўлдош платформасида афсонавий Доом шутери Распберрй Pi Зеро борт компютери ёрдамида ишга туширилди. Сунъий йўлдошнинг ҳисоблаш муҳитига уланиш РУВДС ҳамда «Пятое поколение» ОКБ ҳамкорлигида яратилган Консоле Гате тизими орқали таъминланди.
РУВДС компаниясининг махсус сунъий йўлдош платформасида афсонавий Доом шутерини ишга туширишди. Мазкур ноодатий тажриба аппаратнинг очиқ синовлари доирасида амалга оширилган бўлиб, фойдаланувчиларга ўз дастурий таъминотини бевосита орбитада синаб кўриш имконияти тақдим этилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com нашрининг ёзишича, бу гал ўйинни юргазиш учун Распберрй Pi Зеро борт компьютеридан фойдаланилган. Сунъий йўлдошнинг ҳисоблаш муҳитига уланиш эса РУВДС ҳамда «Пятоэ поколение» ОКБ ҳамкорлигида яратилган Консоле Гате тизими орқали таъминланган.
Орбитал платформа имкониятлари
Эслатиб ўтамиз, RUVDSSat1 деб номланган мазкур сунъий йўлдош жорий йилнинг феврал ойида коинотга учирилган эди. Ушбу аппаратнинг асосий вазифаси дастурчилар ва радиоҳаваскорларга ўз дастурларини реал космик шароитларда синовдан ўтказиш учун шароит яратиб беришдан иборат.Ҳозирда бошланган очиқ тестлар сунъий йўлдош фаолиятидаги якуний босқич ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида аппарат нафақат дастурий таъминотни синади, балки Шимолий қутб устидаги стратосфера платформаси билан алоқани таъминлаш ва коинот техникаси учун ахборот хавфсизлиги тизимини синовдан ўтказиш ишларида ҳам қатнашди.
Ноодатий қурилмадаги синовлар
Космосда Доом ўйинининг ишга туширилиши лойиҳанинг энг эътиборга молик экспериментларидан бирига айланди. Бу каби тажрибалар орбитал платформаларнинг турли мураккаб дастурий ечимлар ва вазифаларни бажаришда қанчалик мослашувчан эканини яққол кўрсатиб беради.Мутахассисларнинг фикрича, бундай лойиҳалар келгусида кичик сунъий йўлдошлар ёрдамида турли хил ҳисоб-китоблар ва технологик ечимларни космосда синаш имкониятларини янада кенгайтиради.






























Изоҳлар 0
…