23:50 / 06.02.2018
5 148

Ўзбекистоннинг 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги қарори Туркияда олқишланмоқда

Ўзбекистоннинг 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги қарори Туркияда олқишланмоқда
Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони Туркия ижтимоий-сиёсий, эксперт ва ишбилармон доиралари ўртасида ўзининг ижобий акс-садосини берди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар қилмоқда.

Агентликнинг билдиришича, Туркиянинг деярли барча нуфузли оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ТRТ давлат телерадиокомпанияси, "Anadolu" ахборот агентлиги, "Hurriyet", "Milliyet", "Memleket", "Sabah" сингари оммабоп газеталари саҳифалари ҳамда бошқа нашрларда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ташланган бу қадам икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига салмоқли туртки бериши қайд этилган.

"Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун ҳам 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланган", деб ёзади турк оммавий ахборот воситалари.

AnkaSAM стратегик таҳлил марказининг директори Меҳмет Сейфитдин Эрол мазкур янгиликни шарҳлар экан, Ўзбекистон етакчисининг ушбу қарорини дадил қадам, дея таърифлади. "Экспертнинг фикр билдиришича, бу ҳужжат ўзининг амалий моҳияти билан икки халқ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан тарихий аҳамиятга молик бўлгани ҳолда сайёҳлар ва ишбилармонлар оқимини бир неча карра кўпайтириш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини янада ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига биноан, жорий йил 10 февралдан эътиборан етти мамлакат, жумладан, Туркия фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистоннинг 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги қарори Туркияда олқишланмоқда