АҚШнинг Флорида штати жанубида, ботқоқликларда кўпайиб кетган кулранг йўл-йўл бўғма илонлар ярим оролнинг аҳоли кўп яшайдиган ҳудудлари томон силжимоқда. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.
Олдин улкан илонлар асосан Evergleyds миллий боғи ва унинг атрофида ўрнашган бўлса, энди Флорида жануби-ғарбидаги шаҳарларга яқинроқ ерларда пайдо бўла бошлади.
Биолог Жо Василевскининг сўзларига қараганда, бўғма илонлар ярим оролнинг ғарбий қисмини эгаллаб бўлган.
«Улар тарқалишда давом этади деб қўрқаман», — деди мутахассис.
Бу турдаги бўғма илоннинг ўртача узунлиги 3,7 метрни ташкил этади. Аммо 5,74 метрли улкан илонлар ҳам учраб туради.
Штат маъмурияти улардан қутулиш учун бир неча маротаба овчилар ўртасида танловлар эълон қилган эди. Шу йўл билан ўтган йилдан буён 850 илонни йўқ қилишга эришилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда