23:38 / 07.07.2018
6 013

Эри бошқага уйланмоқчи бўлганини билган ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди

Эри бошқага уйланмоқчи бўлганини билган ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди
Шаржа полицияси эри уйланмоқчи эканлигидан хабар топганидан сўнг ўзини осган ўзбекистонлик 43 яшар аёлнинг ўлимини текширмоқда.

Аёлнинг жасади 2 июль куни Ал-Дхайд шаҳридаги квартирасида топилди. Унинг энг кичиги 1 ёш бўлган 5 нафар фарзанди қолгани маълум.

Тергов тахминига кўра, аёл Бирлашган Араб амирликлари фуқароси бўлган эри марокашлик аёлни никоҳига олиш ниятини билдирганидан сўнг ўзини ўлдирган.

Ўлимнинг аниқ сабаблари суд-тиббий экспертизасидан сўнг ойдинлашади. Мазкур оиланинг яқинлари ва дўстлари сўроқ қилингани билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эри бошқага уйланмоқчи бўлганини билган ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди