Украина бош прокурори Порошенконинг асосий камчилигини маълум қилди

  • Дунё
  • 21-08-2018, 16:08
  • 802
  • Украина бош прокурори Порошенконинг асосий камчилигини маълум қилди
    Украина президенти Пётр Порошенко халқ билан тез-тез мулоқот қилмаяпти. Бу ҳақда Украина бош прокурори Юрий Луценко «Украина ҳақиқати» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Нашр журналисти бош прокурордан давлат раҳбари сифатидаги «Порошенконинг энг катта камчилиги»ни айтишни сўради.

    «Менимча, президент тез-тез одамлар билан мулоқот қилиши керак. Сўнгги вақтларда унинг одамлар билан мулоқотда бўлганини эшитмадим. Мен унга бу ҳақда айтдим, шунинг учун бу ерда такрорлашим мумкин. Менинг тушунишимча, президент - ҳар қандай ҳолатда ҳам етакчи», - дея маълум қилди Луценко.

    Унинг қўшимча қилишича, давлат раҳбари одамларга «қаерда эканлигимиз, нима учун бу содир бўлгани, қаерга кетаётганимиз ва буни қандай амалга оширишимиз мумкинлигини» тушунтириши керак.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина шарқида Россия армиясининг «излари» топилганди.

    » » Украина бош прокурори Порошенконинг асосий камчилигини маълум қилди
    Яндекс.Метрика