Фото: Mercedes-Benz
Mercedes-Benz компанияси Mercedes-Maybach седанининг бугунги кундаги энг ҳашаматли вариантини тақдим этди. Унга Haute Voiture номи берилган бўлиб, дизайнерлар автомобилни яратишда Haute couture’дан («юқори даражадаги мода») илҳомланган. Седан ўзига хос рангдаги кузов, Nappa чарми билан қопланган салон, пушти тилла чизиқлар туширилган оқ рангли сунъий мўйнага эга бўлган, деб хабар беради Motor.
Капот, том қисми ва ғилдирак дискалари ялтироқ тўқ кўк ранг билан қопланган бўлиб, у кузовнинг остки қисмидаги чанг-пушти жило билан уйғунлик ҳосил қилади.
Бу каби рангдан ҳашаматли салонда ҳам фойдаланилган ва у шоу-карга ўзига хослик тақдим этади: интерьернинг асосий қисми оқ рангли Nappa чарми, эшик картлари эса кўк, сарғиш ва пушти нақшли букле матоси билан қопланган. Бу каби нақшларни бош қўйгич, суянгич ва ўриндиқларнинг орқа қисмида ҳам учратиш мумкин.
Фото: Mercedes-Benz
Эшик картлари, ёстиқлар ва ҳатто гиламчаларда қўлланиладиган пушти тилла ҳам момиқ сунъий мўйна декорга экстраваганлик бағишлайди — амалда кенг фойдаланилмаган бу каби элементлар чекланган товар версиясида бўлиш-бўлмаслиги номаълум. Шунингдек, оқ мўйна билан люкс седан жамланмасидан ўрин олган сумкалар ҳам қопланган.
Дизайнерлар МBUХ мултимедиа тизимини ҳам эътибордан четда қолдирмаган ва интерфейснинг айрим элементларини ҳам салондаги қимматбаҳо металл рангига бўяган. Сўнгги чизги — шампан виноси учун мўлжалланган тилла рангли бир жуфт бокал.
Фото: Mercedes-Benz
Haute Voiture’нинг техник тавсифи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Тахминларга кўра, унга Project Maybach махсус версиясининг олти литрли V12 битурбомотори ўрнатилади. Чекланган миқдордаги седанлар савдоси 2023 йилдан бошланади.
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz
Фото: Mercedes-Benz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади