Фарғонада 3 та автомобил ёниб кетди, қурбонлар бор

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 та автомобил ёниб кетди ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 16 июнь куни соат 22:16 да вилоят ФВБга “112” тизими орқали Ёзёвон туманидаги “Сой бўйи” маҳалласи ҳудудида автомобил ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабардан сўнг қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Сой бўйи” маҳалласида жойлашган қаровсиз нотурар бинодан 60 квадрат метр майдон ҳамда Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz русумли 3 та автомобил ёнган.
Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъуллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари чиққан.
Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.





























Изоҳлар 0
…