Tesla электрокарлари ёмғир вақтида ойналарини автоматик ёпишни ўрганиб олади

1 дақиқа ўқиш1.4K
Tesla электрокарлари ёмғир вақтида ойналарини автоматик ёпишни ўрганиб олади
Фото: Drive Tesla
Илон Маск анъанавий равишда Tesla эгаларининг кўплаб саволларига жавоб бериб келади ва яқиндаги суҳбатда у электормобилларда янги — ёмғир вақтида автотураргоҳдаги машинанинг ойналари автоматик ёпилишини таъминловчи функция пайдо бўлишини тасдиқлади. Компания раҳбарининг айтишича, автомобиль функциясида ойналарни автоматик ёпувчи имконият мавжуд, деб хабар беради Motor.

Tesla созламалари ойна ва эшикларни блоклашнинг бир нечта сценарийсини тақдим этади, бироқ у об-ҳаво шароитини ҳисобга олмаган. Walk-AwayDoor Lock номли биринчи сценарийни қулфлар созламаси бўлими орқали фаоллаштириш мумкин — бу ҳолатда ҳайдовчи смартфон ёки брелок билан автомобиль салонини тарк этса, юкхона ҳамда эшиклар автоматик равишда ёпилади. Шунингдек, ёпилмаган ойна ва эшиклар тўғрисидаги телефонга хабарнома келади.
Tesla электрокарлари ёмғир вақтида ойналарини автоматик ёпишни ўрганиб олади
Фото: Drive Tesla
Келажакда электромобилнинг функционаллиги кенгаяди ва тизим об-ҳавони фарқлашни ўрганиб олади. Тахминларга кўра, машина ёмғир ёғишни бошласа, ойналарини автоматик равишда кўтара бошлайди. Бу функцияни Tesla автотураргоҳга қўйилган машинада болалар ёки ҳайвонларни аниқлаш тизими билан бирлаштириши мумкин.

Вақти-вақти билан Tesla автомобилларига ноодатий ва баъзида бемаъни функциялар қўшилиб туради. Масалан, 2021 йилнинг охирида электрокар эгалари машинадан мегафон сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Megaphone номини олган функция ёрдамида салонда айтилган барча гапларни баланд товушда трансляция қилиш мумкин.

Бундан олдин, Tesla Европада ўзининг биринчи заводини очгани, Илон Маск қарийб 6 млрд долларлик Tesla акцияларини хайрия қилгани, Tesla 2021 йилда қарийб 1 миллион дона электромобиль сотгани тўғрисида хабар берилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?