10:50 / 18.06.2022
1 466

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 41 мингтага ошди

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 41 мингтага ошди
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 126 474 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.Қайд этилишича, ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 680 тага ошган. 2022 йилнинг январь-май ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- автомобил бензини – 475 минг тонна;
- кўмир – 2,1 млн. тонна;
- нефт – 318 минг тонна;
- газ конденцати – 555 минг тонна;
- енгил автомобиллар – 126 474 дона;
- автобус – 376 дона;
- юк автомобиллари – 1596 дона;
- автомобил двигателлари – 94,1 минг дона.

Шунингдек, Статқўмита маълумотига кўра, май ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган.Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг май ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича:
- “Cobalt” - 10 226 дона;
- “Lacetti-Gentra” - 9 076 дона;
- “Damas” - 6 057 дона;
- “Spark” - 1 708 дона;
- “Nexia T-250” - 2 169 дона;
- махсус енгил автомобиллар - 2 067 дона.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 41 мингтага ошди