Xiaomi компанияси BMW мутахассислари билан ҳамкорликда YU7 GT пойга электромобилини яратди

1 дақиқа ўқиш358
Xiaomi компанияси BMW мутахассислари билан ҳамкорликда YU7 GT пойга электромобилини яратди

Xiaomi компанияси асосчиси Лей Цзин 2026 йилнинг май ойи охирида сотувга чиқадиган Xiaomi YU7 GT пойга автомобилининг илк суратини эълон қилди. Ушбу модель компаниянинг Германиянинг Мюнхен шаҳрида ташкил этилган Европа илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган биринчи лойиҳадир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги электромобилни яратишда дунё даражасидаги экспертлар ва таниқли дизайнерлар иштирок этган. Лойиҳага илгари BMW M4 GT3 пойга автомобили устида ишлаган Рудолф Диттрих раҳбарлик қилмоқда.

Шунингдек, BMW компаниясининг яна бир фахрийси Клаус-Дитер Гролл автомобилнинг динамик хусусиятларини ишлаб чиқишга масъул этиб тайинланган.

Лей Сзиннинг таъкидлашича, Xiaomi YU7 GT немис услубида созланган бўлиб, у энг яхши Европа автомобиллари каби ҳайдовчилар ишончини қозониши кутилмоқда. Гролл аввалроқ БМWнинг 3, 4-сериялари ҳамда X5, X6 ва X7 каби машҳур моделлари устида ишлаган тажрибага эга.

Маълумот учун, Xiaomi автомобиль ишлаб чиқаришни бошлаганига беш йил бўлди. Ўтган икки йил давомида компания бозорга SU7 ва YU7 моделларидан жами 650 000 донадан ортиқ етказиб беришга улгурди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?