Москвада автомобиллар учун босма платалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Москвадаги «Руднево» индустриал паркида автомобил саноати учун босма платалар ишлаб чиқарадиган янги корхона ташкил этилади. Ушбу завод ўз маҳсулотларини Автоваз, КамAZ ва Москвич каби йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларга етказиб беради ҳамда ишлаб чиқаришни 2026-йил охирига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган. Лойиҳага киритиладиган умумий инвестиция ҳажми беш миллиард рублдан ошиб, 300 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Москвада автомобил саноати учун босма платалар ишлаб чиқарадиган янги корхона ташкил этилади. «Руднево» индустриал паркининг янги резиденти бўлган ушбу завод маҳсулотларини Автоваз, КамАЗ ва Москвич каби йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларга етказиб беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Москва мери Сергей Собяниннинг таъкидлашича, босма платалар замонавий автомобилсозликда муҳим ўрин тутади. Улар электрон компонентларни ихчам жойлаштириш имконини бериб, қурилмаларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини оширади.
Ишлаб чиқаришни 2026-йил охирига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган. Завод юқори аниқликдаги роботлаштирилган тизимлар ва автоматлаштирилган линиялар билан жиҳозланади. Бу Россияда 24 қатламгача бўлган ва еттинчи аниқлик синфига эга босма платаларни йирик ҳажмдаги контракт асосида ишлаб чиқарадиган илк корхона бўлади.
Янги лойиҳа доирасида 300 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Технополис Москва махсус иқтисодий зонаси резиденти мақоми компанияга солиқ имтиёзлари ва божхона тўловларисиз асбоб-ускуналар олиб кириш имконини беради. Лойиҳага киритиладиган умумий инвестиция ҳажми беш миллиард рублдан ошади.































Изоҳлар 0
…