BYD Европа бозори учун махсус моделлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш156
BYD Европа бозори учун махсус моделлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчи гиганти BYD келгуси уч йил ичида Европа бозорига мослаштирилган янги автомобиллар қаторини тақдим этишни мақсад қилган. Ушбу стратегия келаси ойда тақдим этиладиган Долпҳин Г гибрид модели билан бошланади. Автомобил июль ойида бўлиб ўтадиган Гоодвоод Фестивал оф Спеед тадбирида кенг жамоатчиликка намойиш этилади. Бу ҳақда Autocar.co.ук хабар беради.

BYD ижрочи вице-президенти Стелла Ли компаниянинг Европа истеъмолчилари учун маҳаллий бренд сифатида қабул қилинишини исташини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Хитой бозорида автомобиллар ҳажми тобора катталашиб бораётган бўлса-да, Европанинг Париж, Милан ва Лондон каби шаҳарларида ихчамроқ моделлар талабгир бўлиб қолмоқда.

Компания келажакда Б ва К сегментидаги автомобиллар учун Европа стандартларини жорий этишни режалаштирмоқда. Стелла Лининг айтишича, Европа учун мўлжалланган автомобиллар узунлиги 4,3 метрдан ошмаслиги керак. Бу ёндашув Хитойдан импорт қилинадиган автомобиллар ўрнига айнан Европа дидига мос келадиган янги дизайндаги транспорт воситаларини яратишни назарда тутади.

Янги моделлар нафақат Европа талабларига мослашади, балки уларни айнан шу минтақада ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган. Ҳозирда BYD компаниясининг Венгриядаги янги заводида қурилиш ишлари якунланмоқда. Ушбу завод йил охирида ишга туширилиши кутилмоқда ва у ерда Долпҳин Сурф ҳамда Атто 2 каби электромобиллар йиғилиши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?