Катерҳам Proжект В электромобили синов полигонида намойиш этилди

1 дақиқа ўқиш157
Катерҳам Proжект В электромобили синов полигонида намойиш этилди

Катерҳам компанияси ўзининг янги Proжект В электромобили ҳаракатланаётган видеолавҳани тақдим этди. Кадрларда прототипнинг синов полигонида турли манёврларни бажариши, жумладан, юқори тезликдан тормозланиш ва қувватлаш жараёнлари акс этган. Ушбу купенинг илк ҳаракатланувчи прототипи январ ойида Токиодаги автосалонда намойиш этилган эди. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Компания 2024-йил октабр ойида Ямаҳа томонидан етказиб бериладиган электр двигателдан фойдаланишини эълон қилганидан сўнг, лойиҳа ривожланиши ҳақида кам маълумот бераётган эди. 2025-йил декабрида Британия бренди электромобилнинг двигатели, батарея самарадорлиги ва шасси чидамлилигини баҳолаётганини маълум қилди. Компания бош директори Казуҳо Такаҳаши ушбу босқич автомобилни ҳар томонлама синовдан ўтказиш дастурини якунлаш имконини беришини таъкидлади.

Proжект В илк бор 2023-йилда Гоодвоод Фестивал оф Спеед тадбирида концепция кўринишида намойиш этилганди. Янги видеода прототип уч йил аввалги концепцияга жуда ўхшашлиги кўринади. Асосий ўзгаришлар қаторига орқа чироқларнинг тўртбурчак шаклдан Ferrari Ф355 услубидаги тўртта юмалоқ чироққа алмаштирилиши ҳамда Момо рул чамбараги ўрнатилиши киради.

Техник кўрсаткичларга кўра, Proжект В 268 от кучига эга бўлиб, 1430 кг вазн билан 0 дан 100 км/соат тезликка 5 сониядан камроқ вақт ичида эришади. Дастлабки режаларда автомобилнинг вазни 1190 кг бўлиши ва тезланиш кўрсаткичи 4,5 сониядан камроқ бўлиши кўзда тутилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?