12:45 / 29.06.2015
9 168

Тошкентда Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетиши сабаблари маълум қилинди

Тошкентда Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетиши сабаблари маълум қилинди
Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобусларнинг ёниб кетишига асосан электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «1news.uz» га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» бўлим бошлиғи Мухтор Алиев сўзларига кўра, Германиянинг Evo Bus GmbX ширкатидан сотиб олинган Mercedes-Benz Conecto O 345 русумли автобусларнинг 12 йил ичида тасарруф этилиши оқибатида электр симлари пластик қобиғи носоз ҳолга келган.

Ҳаракат пайти ёниб кетаётган, нисбатан янги саналган Mercedes-Benz Low Floor автобуслари камчиликларини бартараф этиш юзасидан эса Германия ширкатига рекламация хатлари жўнатилган.

Тошкент транспорт ширкати вакилига кўра, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани сабабли транспорт таркибини алмаштириш – бошқа русумли автобуслар сотиб олиш режалаштирилмаган.

Газета Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида, хусусан, автобусларда ёнғинлар кўп кузатилаётгани, бу эса автобусдан фойдаланидиган ҳар бир йўловчини ташвишга солаётганини эслатиб ўтган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетиши сабаблари маълум қилинди