"Ўзавтосаноат" ва Volkswagen Ўзбекистонда немис концернининг турли брендларига тегишли бир нечта моделларини ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Ҳозирда Volkswagen таркибига Porsche, Audi, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Skoda, SEAT, Scania ва MAN брендлари киради.
“Volkswagen билан ҳамкорликни олти ой илгари бошладик. Улар томонидан Ўзбекистонда муқобил ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирилди. Бу бизнинг бошқа брендлар ишлаб чиқарилиши бўйича манфаатларимизга мос келди, чунки биз бошқа брендларда ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришни кўзда тутганмиз”, - деди “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов.
Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг биринчи йўналиши Volkswagen Amarok пикапларини йиғиш бўлади.
"Биз барча ишлаб чиқариш ва технологик қўллаб-қувватлаш борасида деярли келишиб олдик. Ҳозирда маҳсулот қиймати масаласи устида иш олиб борилмоқда. Volkswagen арзон маҳсулот эмас ва у ўртачадан юқори нарх тоифасида туради”, - деди Салимов.
Amarok Ўзбекистон учун жуда яхши ва қизиқарли маҳсулот, деб ҳисоблайди "Ўзавтосаноат" раҳбари, чунки мамлакатда бундай турдаги автомобиллар нафақат ишлаб чиқарилмайди, балки сотувда ҳам деярли йўқ.
"Биз Amarok билан чекланиб қолмаймиз, параллел равишда Volkswagen компаниясининг бошқа брендлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрамиз", — таъкидлади Умиджон Салимов.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзавтосаноат" ва Volkswagen AG ўртасидаги ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақидаги келишув бош вазир Абдулла Ариповнинг ўтган йил ноябрда Германияга расмий ташрифи доирасида имзоланганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”