Ўзбекистон Республикаси Вазрилар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — мажбурий тартибда амалга оширилиши ҳамда 2021 йил 1 январдан эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмаслиги белгиланган, деб хабар берди Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.
Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида 1 миллиондан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмаган бўлиб, мазкур ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2020 йилнинг охирига қадар алмаштириш мажбурий ҳисобланади.
Мазкур ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2020 йилнинг охиригача, яъни 24 ой ва ҳар бир иш кунида алмаштирилганида камида 2200 – 2500 та атрофида фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш талаб этилади.
Бироқ, бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали кундалик 500 - 600 та атрофида ҳайдовчилик гувоҳнамалари алмаштирилмоқда ва мазкур давр мобайнида 85 мингдан ортиқ фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилишига эришилди холос. Шу сабабли, 2019 йилнинг иккинчи ярми ва 2020 йил давомида мазкур давлат хизматига аҳоли ўртасида талаб кескин ошиб кетиши кутилмоқда. Оқибатда Давлат хизматлари марказларида яна навбатлар кўпайиб, тартибсизликлар ва фуқаролар ўртасида турли тушунмовчиликлар юзага келиши ва белгиланган муддатда фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштиришга эришилмайди.
Фуқаролар Давлат хизматлари марказларида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиши мумкин.
Маълумот тариқасида, миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туман Давлат хизматлари марказларида соддалаштирилган тартибда, яъни мурожаатчиларнинг доимий яшаш манзилидан қатъий назар, паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони, шунингдек ЭКОИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилиши маълум қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”