Россия бозорида ўтган 3 ойда энг машҳур хорижий машиналар маълум бўлди

  • 13 апрель 2019, 17:30
  • 1 435
  • Авто
  • Россия бозорида ўтган 3 ойда энг машҳур хорижий машиналар маълум бўлди
    Фото: «Автостат»
    «Автостат» нашри Россияда йилнинг биринчи чорагида машҳур бўлган хорижий автомобиллар рейтингини тузди.
    Рейтингнинг биринчи поғонасини 22,3 минг дона сотилган KIA Рио автомобили эгаллаган.

    Кейинги ўринни Кореянинг Hyundai компаниясига қарашли икки модель эгаллаган: улардан бири 16,8 минг дона сотилган Creta кроссовери, иккинчиси эса 14,2 минг дона сотилган Solaris седани бўлди.

    Рейтинг бешлигини Volkswagen Polo седани (11,8 минг дона) ва Renault Duster кроссовери (8,3 минг дона) якунлаб берган.

    Юқорида санаб ўтилган моделлардан ташқари Россияда жорий йилнинг январь—март ойларида энг кўп сотилган автомобиллар топ-10 талигига Toyota Camry, Skoda Rapid, Renault Logan, KIA Sportage ва Volkswagen Tiguan ҳам киритилган.

    » » Россия бозорида ўтган 3 ойда энг машҳур хорижий машиналар маълум бўлди