Фото: Uz Auto Motors
UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилади. Янгиланган Malibu Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади.
Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.
Шуни қайд этиш лозимки, мазкур моделнинг нархи аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон. Янгиланган моделнинг ранглар палитраси ҳам кенг доирада тақдим этилган.
Шунингдек янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилган. Ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш 2019 йилнинг сентябр ойидан бошланади.
Ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобили жуда оз миқдорда чегараланган ранглар палитрасида қолган ва ушбу модель ишлаб чиқаришдан тўхтатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”