16:44 / 19.02.2020
7 851

Автомобиллар нархининг ошишига «UzAuto Motors» изоҳ берди

Автомобиллар нархининг ошишига «UzAuto Motors» изоҳ берди
«UzAuto Motors» компанияси кўплаб харидорлар томонидан йўлланаётган ва қизиқтираётган «автомобиль нархи ошдими?» деган саволга жавоб бериб, нархлардаги ўзгаришларни қуйидагича изоҳлади.

Қайд этилишича, 2020 йилдан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги «Spark», «Cobalt», «Lacetti» автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбиль нархи қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.
Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4-бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Юқоридаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобиллар нархининг ошишига «UzAuto Motors» изоҳ берди