Фото: Motor
SAIC — Хитой давлат автомобилсозлик компаниясига тегишли Roewe маркаси R-Aura флагманининг келажакдаги концептини тақдим этди. Электрокар биринчи бўлиб ўзига хос янги дизайн ва соддалаштирилган R шаклидаги логотипга эга бўлади. Кейинчалик ушбу дизайндан компаниянинг бошқа электромоделларида қўллаш бошланади, деб хабар беради Motor.
Roewe’нинг янги дизайнига бир вақтнинг ўзида ҳам оддий, ҳам замонавий дея таъриф берилмоқда. Кўзга ташланадиган элементлари олд тарафида — ёритилган логотип ва фараларни бирлаштириб турувчи ингича ҳошия, орқа тарафида эса — уч ўлчовли фонарлар. Тахминларга кўра, бу каби кўриниш келажакдаги барча Roewe электромобилларига тааллуқли бўлади.
Кузовнинг марказий устунида бармоқ изи сканери ҳамда юзни таниш тизими камераси жойлашганини кўриш мумкин. Концепт ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Машинанинг техник тавсифи ҳақида ҳатто маҳаллий ОАВ ҳам билмайди, шу сабабли R-Aura — шунчаки дизайн борасидаги тадқиқот, тайёр прототип эмас деган хулосага келиш мумкин.
Фото: Motor
Бугунги кунда Roewe бренди остида иккита электромодель сотилмоқда. Булар — ERX5 крoссовери ва Ei5 универсали. Февраль ойида компания яна бир седанни — Ei6’ни намойиш этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”