07:30 / 07.08.2020
4 200

Тошкентда «тонировка» учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланди

Тошкентда «тонировка» учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 4та рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида рухсатнома бериш жараёни бошланди.

2020 йил 5 август кунидан бошлаб Тошкентда транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланди.

Шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларининг қуйидаги:
1. Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 45-уйда жойлашган (Файзобод) манзилида (Шайхонтоҳур, Миробод ва Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи);

2. Юнусобод тумани, О.Зокиров кўчаси, 2-уйда жойлашган манзилда (Олмазор ва Юнусобод туманларига хизмат кўрсатувчи);

3. Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118А-уйда жойлашган манзилда (Учтепа ва Чилонзор туманларига хизмат кўрсатувчи);

4. Миробод тумани, Водил кўчаси 53-уйда жойлашган (Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларига хизмат кўрсатувчи) манзилларида транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни амалга оширилмоқда.

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари, юқоридаги манзилларга фуқаролик паспорти асли ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси асли билан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда «тонировка» учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланди