14:04 / 10.01.2021
1 472

Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)

Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)
Фото: Pinterest
Модель ва ишбилармон Кайли Женнер Forbes томонидан икки маротаба энг ёш миллиардер аёл сифатида эътироф этилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг машҳур юлдузларидан бири ҳисобланган миллиардернинг коллекциясидан ўрин олган сара автомобиллар, албатта, кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Марҳамат, қуйида улар билан танишиб чиқиш мумкин.

Rolls-Royce Phantom
2019 йилнинг март ойида Кайли дунёдаги энг ҳашаматли автомобиль ҳисобланган Phantom’нинг саккизинчи авлодини сотиб олиш учун ярим миллион доллар пул сарфлаган.

Фото: «somanyhorses.ru»
Кайлининг бизнес империяси ҳозирда бир миллиард долларга тенг бўлиб, бу каби автомобилни сотиб олиш у учун жуда жуда кўп молиявий куч талаб қилмагани шубҳасиз.

Rolls Royce Ghost

Фото: «somanyhorses.ru»
Кайли ушбу автомобилни севгилиси Тайга Ferrari совға қилганидан бир неча ой ўтиб сотиб олган. Ўзининг Instagram саҳифасидаги постида у машинасини «жуда ажойиб» дея таърифлаган.

Фото: «somanyhorses.ru»
Унинг сўзларига кўра, ўзи бошқарган машиналар ичида бу энг яхшиси.

Ferrari 458 Spider

Фото: «somanyhorses.ru»
Юлдуз ушбу суперкарини 18 ёшга тўлган кунида севгилисидан совға сифатида қабул қилган. Машинанинг асл ранги оқ бўлиб, Кайли унинг устида бироз ўзгартиришларни амалга оширган. Натижада эътиборни тортадиган жуда ажойиб машинага айланган.

Rolls-Royce Cullinan

Фото: «somanyhorses.ru»
Ушбу машинага қараб Кайлининг Rolls-Royce брендига бефарқ эмаслигини тахмин қилиш мумкин. Машина дунёдаги энг катта ва тоза олмос − Куллинан номи билан аталган.

Фото: «somanyhorses.ru»
Lamborghini Aventador SV Roadster
Флагман Aventador йўлтанламаси Instagram юлдузининг коллекциясини безаб турибди. Кайли ушбу модель учун қора ва апельсин рангларини танлашга қарор қилган.

Фото: «somanyhorses.ru»
Ушбу мўъжиза учун сарфланган ярим миллион доллар Кайлининг чўнтагига унчалик қаттиқ зарба бермагани аниқ.

Bugatti Chiron

Фото: «somanyhorses.ru»
22 ёшли миллиардер хоним 2019 йил охирида баҳоси 3 миллион долларлик ушбу гиперкарни сотиб олганида катта шов-шувга сабаб бўлган эди. У янги автомобилининг бутун кучини намойиш этган видео билан ҳам ўз саҳифасида бўлишган. Chiron энг тезкор машиналардан бири бўлиб, максимал тезлиги 400 км/соатдан ошади.

Ferrari LaFerrari

Фото: «somanyhorses.ru»
2018 йилда Кайли ўша вақтда учрашган Тревис Скоттдан туғилган кунига совға сифатида LаFerrari олган. Унинг нархи миллион доллардан юқори. Совғадан хурсанд бўлган Кайли янги автомобилнинг бир неча видеоларини ўз саҳифасида бўлишган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)