00:11 / 10.02.2021
1 146

Rolls-Royce компанияси қушларнинг пати билан безатилган «камалак» Phantom’ини намойиш этди (фото)

Rolls-Royce компанияси қушларнинг пати билан безатилган «камалак» Phantom’ини намойиш этди (фото)
Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence
Абу-Дабида қушларнинг патлари билан безатилган ноёб «камалак» Rolls-Royce Phantom’нинг премьераси бўлиб ўтди. Iridescent Opulence номи остидаги седаннинг махсус версияси ягона нусхада яратилган бўлиб, унинг ўзига хослиги — олд панели уч мингта патлар билан безатилганида, деб хабар беради Motor.

Phantom Iridescent Opulence’ни безатиш билан Швейцариянинг Nature Squared фирмаси шуғулланган. Усталар йўловчи қаршисидаги панелни безашда номи ошкор қилинмаган қушларнинг патидан фойдаланган. Таъкидланишича, патлар ўзига хос усулда, стерилланган хонада матога туширилган, ҳосил бўлган тасвир эса «қанот шаклини такрорлайди».

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence
Rolls-Royce Phantom олд панели марказидаги соат сақланиб қолган, шу билан бирга, хронометр асосини патлар ташкил этади — шаффоф корпус орқали камалаксимон ранглар яхши кўринади. Эксклюзив Iridescent Opulence седани корпусининг ички қисми ҳам шунга мос равишда яратилган: у икки хил рангда бўлиб, корпус ёни учта пат тасвири туширилган бинафша рангига бўялган.

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence
Қолган жиҳатлари билан Rolls-Royce Iridescent Opulence саккизинчи авлод оддий «Фантом»ларидан фарқ қилмайди. Унга 571 от кучига эга (900 Нм) 6,75 литрли V12 турбомотори ўрнатилган: агрегат 8 поғонали тезкор автомат узатмалар қутиси ёрдамида ишлайди.

Ноёб Phantom Iridescent Opulence БААнинг Rolls-Royce кўргазма залида намойиш этилади: махсус версия инглиз брендининг флагман седанини шахсийлаштиришнинг мисли кўрилмаган имкониятларини намойиш этади.

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence

Фото: Rolls-Royce Phantom Iridescent Opulence

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Rolls-Royce компанияси қушларнинг пати билан безатилган «камалак» Phantom’ини намойиш этди (фото)