E-ijro auksionда тадбиркорларнинг радар ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлардан бири бошланғич нархидан қарийб 100 баробар қимматга сотилди.
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасининг Ҳамид Олимжон майдони ҳудудидаги йўл ўтказгичга радар ва камера ўрнатиладиган нуқта бўйича аукцион савдолари 12 август куни ўтказилди. Лотнинг бошланғич нархи 36 миллион 750 минг сўм этиб белгиланганди. 6 соатдан ортиқ давом этган савдолардан сўнг ушбу лот 3 496 762 500 (уч миллиард тўрт юз тўқсон олти миллион етти юз олтмиш икки минг беш юз) сўмга сотилди. Айнан шунча сумма таклиф этган хорижий Tech Age компанияси аукцион ғолиби деб топилди.
ЙҲХББ барча лотларни чиқарганда ушбу ҳудуддаги автомобиллар оқими ва сўнгги икки йил давомидаги қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни келтирмоқда. Шу орқали қоидабузарликлар орқали қанча пул ишлаб топиш мумкинлигини прогноз қилиш мумкин. Аммо 3,5 миллиард сўмга сотилган лот ҳудудида транспорт оқими келтирилган (32 000) бўлса-да, қоидабузарликлар устунида «0» рақами ёзилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди