09:28 / 08.09.2021
938

UzAuto Motors имтиёзлар ортидан катта фойда кўрди

UzAuto Motors имтиёзлар ортидан катта фойда кўрди
UzAuto Motors компанияси солиқ-божхона имтиёз ва преференциялари эвазига 2021 йилнинг 6 ойи давомида 1,9 трлн. сўм (177,6 млн. доллар) миқдорида фойда кўрган.

Газета.уз хабарига кўра, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан, UzAuto Motors божхона имтиёзларидан 1,64 трлн. сўм, қўшимча қиймат солиғи қўшилишидан 255,6 млрд. сўм, акциз солиғини тўламаслик ортидан 356,7 млн. сўм миқдорида фойда кўрган.

Биринчи чоракнинг ўзида эса худди шундай имтиёзлар ортидан UzAuto Motors 747,9 млрд. сўм: божхона — 650,3 млрд. сўм, ҚҚС — 97,2 млрд. сўм ва акциз солиғи — на 356,6 млн. сўм фойда кўрган. Иккинчи чоракда бу кўрсаткич 1,1 трлн. сўм: божхона божлари — 993,8 млрд. сўм, ҚҚС — 158,4 млрд. сўм, акциз солиғи — 127,1 минг сўм.

«Махфий маълумот»
2020 йил ноябрда UzAuto Motors компанияси 8750 та Chevrolet Equinox машинасини етказиб бериш учун 200 млн. долларлик шартнома имзолаганди. Шунда бу сумма битта Chevrolet Equinox учун 22 845 доллардан тўғри келган, UzAuto Motors эса буни 33 664 доллардан сотганди.

Ўша пайтда бир қатор депутатлар Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигига сўров юбориб, UzAuto Motors компанияси ва Жиззахдаги автомобил заводига берилган имтиёзлар ҳақида маълумот сўраган. ДБҚ бундай маълумотлар "махфий" эканини айтиб, оммага ошкор қилмаслик шарти билан танишиш мумкинлигини айтганди.

Кейинроқ Ҳисоб палатаси "Ўзавтосаноат" маҳаллий машина ишлаб чиқаришда йиғим олинмаётганини айтиб, имтиёзларни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаганди. Ўтган йили 9 ой давомида тўланмаган солиқлар 582,6 млрд. сўм, бир йилда эса қарийб 780 млрд. сўмни ташкил этганди. Бу йиғин юқоридаги имтиёзларга кирадими-йўқми, буниси номаълум.

2021 йил январ-июл ойларида UzAuto Motors 124,9 та енгил машина ишлаб чиқарган. Бу эса ўтган йилги шу даврга нисбатан 25,9 фоизга, ёки 43,8 донага кам дегани. Лекин шунга қарамай, UzAuto Motors 70 фоиз, яъни 902,6 млрд. сўм (84,6 млн. доллар) соф фойда кўришга улгурган.

Август ойи охирларида президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда Асакадаги автомобил заводи авваллари машиналарни ички бозорга нисбатан четга 30-40 фоизга арзон экспорт қилган. Энди эса Тошкент, Наманган ва Жиззахда машина заводлари пайдо бўлиши ортидан UzAuto Motors фаолиятини қайта кўриб чиқиш кераклиги айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors имтиёзлар ортидан катта фойда кўрди
[/banner_pushhouse