Фото: «News.myseldon.com»
Келажакда BMW электромобиллари сигир гўнгидан қувват олади. Aвтомобиль ишлаб чиқарувчиси Калифорнияда гўнгдан метан ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорлик қилади. Газ электр энергияси ишлаб чиқариш ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш учун ишлатилади.
BMW чоршанба куни California Bioenergy (CalBIO) ва Bar 20 Dairy farm компаниялари билан ҳамкорликда сигир гўнгидан метанни «тоза» энергияга айлантиришини айтди.
Бунинг учун биореактор сигир гўнгидан метан олиб, қайта тикланадиган энергия сифатида тармоққа жўнатади. Aкс ҳолда, метан гази Ер атмосферасига чиқиб кетарди. Метан иссиқхона газлари муаммосининг маълум манбаси ҳисобланади.
BMW компаниясининг фикрича, стратегия ўта самарали электромобилларни яратишга ёрдам беради. Электромобиллар ҳаракатланиш пайтида чиқинди чиқармайди. Устига-устак, тармоқ учун тоза энергия ҳам барқарор зарядни сақлашга ёрдам беради.
Негаки, ишлатиладиган электр энергияси қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқадиган энергия манбаларидан келиб чиққани учун электромобилларни қувватлаш бугунги кунда янада катта экологик муаммога айланмоқда.
Фермада метан чиқиндиларини камайтириш қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш билан бир қаторда йилига 17 000 дан ортиқ электромобилларни тоза энергия билан таъминлашга етадиган углеродни тежашга олиб келади.
Aвтомобиль ишлаб чиқарувчи яқин келажакда бундай ҳамкорликлар кўпроқ пайдо бўлишини кутмоқда. Пировард натижада улар компания Калифорнияда сотадиган ҳар бир электромобилни қувват билан таъминлайди деб ўйлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди