18:20 / 02.05.2022
1 362

Икки кун ичида Азовстал ҳудудини 101 фуқаро тарк этди

Икки кун ичида Азовстал ҳудудини 101 фуқаро тарк этди
Мариуполдаги "Азовстал" заводини сўнгги 2 кун ичида 101 нафар украиналик миллатчилар қўлида бўлган тинч аҳоли тарк этган. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Эвакуация қилинганлар вақтинчалик турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланган. Улардан 11 нафари ўз ихтиёри билан Донецк Халқ Республикасида қолишга қарор қилган, 69 нафари эса Киев режими назорати остидаги ҳудудга боришни хоҳлашган ва аллақачон Запороже шаҳри йўналиши бўйича кузатиб қўйилган.

Россия Федерацияси Қуролли кучлари "Азовстал" заводи ҳудудидан Киев режими назорати остидаги ҳудудга эвакуация қилинган тинч аҳоли вакиллари билан гуманитар карвон хавфсизлигини таъминламоқда”, — дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.

Шунингдек, 30 апрель куни корхона ҳудудидан 21 киши, яқин атрофдаги уйлардан 25 киши чиқиб кетган. Уларнинг барчаси ДХРда қолишга қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Россия президенти Владимир Путин Азовсталга ҳужум қилишни таъқиқлаган ва заводни қуршовга олишни буюрган эди. Шуниндан сўнг у ерда яширинган жангарилар ва миллатчиларга қурол топшириш ва таслим бўлиш таклиф этилган. Жангарилар заводнинг ер ости иншоотларида бир неча юз нафар тинч аҳоли вакилларини гаровга олгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки кун ичида Азовстал ҳудудини 101 фуқаро тарк этди