20:26 / 08.05.2022
1 113

«Толибон» афғонистонлик аёлларга паранжисиз кўчага чиқишни тақиқлади

«Толибон» афғонистонлик аёлларга паранжисиз кўчага чиқишни тақиқлади
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатулла Оҳундзода Афғонистонда аёлларнинг юз ва танани тўлиқ ёпадиган паранжи(бурқа)сиз кўчага чиқишини тақиқловчи фармонни имзолади.

BBC News хабарига кўра, ҳужжат Иллатларнинг олдини олиш ва эзгуликни тарғиб қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Фармонда аёлларнинг кўчада муҳим иши бўлмаса, уйда ўтиргани маъқул экани ҳам қайд этилган.

Паранжи кийишдан бош тортганлик учун жазо бор. Агар аёл кўчага биринчи марта юзи очиқ ҳолда чиқса, унинг уйига «Толибон» вакиллари келиб, турмуш ўртоғи, ака-укаси ёки отаси билан профилактик суҳбат ўтказади. Иккинчи сафар аёлнинг хатти-ҳаракати учун масъул бўлган эркак тушунтириш учун вазирликка чақирилади. Агар бу ҳол учинчи марта содир бўлса, эркак васий судланади ва уч кунга қамалади.

«Толибон» 1990 йилларда Афғонистонда биринчи марта ҳокимият тепасига келганидаёқ паранжи кийиш мажбуриятини жорий қилганди. Ҳаракат 2021 йилнинг августида АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши фонида мамлакатда ҳокимиятни қайта тиклади. Шундан сўнг толиблар аёлларга бир қатор чеклов ва тақиқларни жорий қилди. Жумладан, афғонистонлик аёлларга эркаклар ҳамроҳлигисиз шифокор қабулига бориш, фильмларда рол ўйнаш тақиқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» афғонистонлик аёлларга паранжисиз кўчага чиқишни тақиқлади