Фото: «weforum.org»
Куни кеча G7 етакчиларининг онлайн саммити бўлиб ўтди. Муҳокама мавзуси Украина ва Россия бўлди. Якунда G7 етакчиларининг қўшма баёноти эълон қилинди.
Унда қайд этилишича, «Катта еттилик» давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам бериш ва ахборот хавфсизлиги масалаларида ёрдам беришда давом этади.
Шунингдек, яқин келажакда қисқа муддатли молиявий ёрдам кўпаяди. «Катта еттилик» етакчилари Россия Федерациясининг ҳаракатларини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш деб атади.
G7 етакчилари қўшма баёнотида қуйидагилар келтирилган:
- Россия нефтининг импортини босқичма-босқич тўхтатиш ёки тақиқлаш;
- Россия банкларига нисбатан чекловларни давом эттириш;
- Россия режимининг ўз тарғиботини (пропаганда) ёйишга уринишларини қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш;
- Путинни қўллаб-қувватлаётган ва «рус халқининг ресурсларини исроф қилаётган» молиявий элита ва уларнинг оилаларига қарши кампанияни давом эттириш ва кучайтириш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда